Click to listen highlighted text!

ФОЙДАЛИ БИЛИМЛАР БЕРИЛДИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш мақсадида “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларида фаолиятни тўғри ва самарали ташкил этиш” мавзусида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

Унда фаолият механизми, ташкилотларда ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритишни ташкил этиш, ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш тартиби ва меҳнат муносабатларида ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбурияти каби фойдали билимлар берилди.
Семинарда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, янги моддаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Алижон МАМАРАСУЛОВ,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси .

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!