Click to listen highlighted text!

ҲАРБИЙЛАР УЧУН КОНЦЕРТ

Мирзаобод туманидаги Н-сонли ҳарбий қисмда ватанимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида байрам дастури бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Давлат Филармониясининг Сирдарё вилояти бўлинмасининг ижодий ходимлари ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларга ўз санъатлари билан байрам табриги уюштиришди.
Ватан, истиқлол, муқаддас туйғулар куй-қўшиқ ва гўзал рақсларда тараннум этилди. Жонли ижро юракларга кириб бориши, шубҳасиз. Сабаби шу куни томошабин бўлган аскар йигитлар ҳам садоларга жўр бўлишди.

КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!

Шу номдаги шиор билан “Сирдарё ИЭС” акционерлик жамиятида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов, шаҳар маданият бошқармаси вакиллари ва жамиятнинг раҳбари Зокиржон Холиқов қатнашди. Маъмурият ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳамкорлигида корхонанинг фаол ёшларидан таркиб топган жамоалар иштирокида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг байрам сони ўтказилди. Корхонанинг ҳарбий қисм хизматчилари, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ва ишлаб чиқариш цехи ходимларидан иборат «Ватан ўғлонлари», «Файр менс» ва “Энерго+” жамоалари беллашди. Ватанпарварлик, топқирлик, аждодлар ҳаёт йўли ибратларини саҳнада жонлантириб томошабин бўлган ишчи – хизматчиларга юқори кайфият улашишди. Барча иштирокчилар касаба уюшмасининг диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбир давомида корхонада меҳнат қилаётган 8 нафар байналминал жангчи ва 7 нафар фахрийларга байрам совғалари улашилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!