ХОДИМ ҲАМИША ҲИМОЯДА
Сардоба тумани, Ота юрт МФЙда яшовчи фуқаро Пардаев Абилбек 2021 йил 21 май куни соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгашига иш жойидан ноқонуний бўшатилганлиги сабабли ишга тикланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат юзасидан Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилиб, А.Пардаев билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги аниқланди ва иш берувчи бирлашма бош шифокори вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Холматов номига А.Пардаевни ўз иш жойига тиклаш ҳамда ходимга тўланмай келинаётган иш хақини ундириб берилишини таъминлаш юзасидан 2021 йил 26 май куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Кенгаши бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 07-сонли кўрсатма юборилди. Мазкур кўрсатмага асосан Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 21 июндаги 86 s 1-сонли буйруғи билан А.Пардаев ўз иш жойига тикланди ва мажбурий прогул учун тўлов ундириб берилди.
Соғликни сақлаш ходимлари касаба
уюшмаси РКнинг Сирдарё вилояти
бўйича мехнат хуқуқ инспектори А.Албеков