Click to listen highlighted text!

ТЕЖАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИГА АЙЛАНДИ

Кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Энергия тежамкорлигини таъминлаш мамлакатимизда устувор вазифалардан бирига айланиб бормоқда.
Бу борада қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017 – 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастур амал бўлаётир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Электр энергияси ва ёқилғи- энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич ташкилоти” кўрик танловининг бу йилги туман босқичи якунланди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар фаол иштирок этишди. Баҳолаш мезонларига мувофиқ 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси ғолиб деб топилди. Бошланғич ташкилот танловнинг худудий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
-Ташкилотимиз биноси аввал эски ва таъмирталаб эди, – дейди биз билан суҳбатда мактабгача таълим ташкилоти директори Феруза Абдираҳимова. -2019 – йилда жаҳон стандартларига мос бўлган янги бинога кўчиб ўтдик. Ушбу мактабгача таълим ташкилоти биноси 150 нафар тарбияланувчиларга мўлжалллаган. Энг асосийси, маъмурият ва касаба уюшма ташкилоти ўртасида барча йўналишда ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Электр энергияни тежаш бўйича маъмурият томонидан қабул қилиган низом асосида фаол ходимларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилган.
-Танловда ғолиб бўлганимиз бизни қувонтирди, -дейди касаба уюшма ташкилоти раиси Умида Хатамова. – Бунга маъмурият билан ҳамкорликда давлат раҳбарининг энергия самарадорлигини ошириш ва тежамкорлиги тўғрисидаги қарори мазмун ва моҳиятини ходимлар онги ва тафаккурига синдиришга йўналтирилган давра суҳбати, ўқув семинари ўтказишни йўлга қўйганимиз сабаб бўлди. Қолаверса, энергия ресурсларини тежаган фаол ходимлар рағбатлантириб борилди. Натижада 2021- йилнинг якуни бўйича ташкилотимиз энергия сарфида 2 млн 847 минг сўм миқдоридаги маблағни тежашга эришди. Тежамкорлик фаолиятимиз мезонига айланганидан мамнунмиз.

Раҳмат БИЛОЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Оқолтин туман бўлимаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!