Click to listen highlighted text!

КЎНГИЛГА ОРЗУЛАР СОЛГАН ТАШАББУС

Мамлакатимиз юритаётган “Аёллар дафтари”, унда қайд этилган муаммолар ечимига тезкорлик билан киришаётгани аҳоли ижтимоий ҳимоясини англатибгина қолмай, хотин-қизларга эҳтиром, эъзоз намунаси ҳамдир. Зеро, уларнинг бандлиги, касб эгаллаши, руҳияти ва саломатлигини тиклаш билан бирга маданий хордиғи, саёҳат таассуротини олиши ҳақида ҳам қайғурилмоқда. Сирдарё вилоятида хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар натижасида 22 минг 255 нафар аёллар муаммолари ижобий ҳал этилди.
Маълумки, аёл зоти, айниқса, ўзбек аёллари бахтиёрлиги фарзанди қувончига боғлиқ. Буни англаган ҳолда касаба уюшмалари ташаббуси билан дафтардаги аёлларнинг дилбандларига оромгоҳ йўлланмаси берилди. айни пайтда 100 нафар ўғил-қиз вилоятнинг “Янгиер” оромгоҳида соғломлаштирилмоқда.
-Халқимиз азалган фарзандларига энг яхшисини раво кўради. Уларнинг қувончи, орзуси билан яшаймиз, ҳатто. Дафтардаги аёллар фарзандларига оромгоҳ йўлланмаси бериш билан уларнинг кичик орзуси ушалишига эришилди, -дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов. –
“Аёллар дафтари”нинг тиббий ҳимояга мухтож тоифасида рўйхатда тураман. Шу кунгача оиламизда етишмовчилик бўлиб фарзандимни оромгоҳга юбора олмадим, -дейди Сайхунобод туман, “Иттифоқ” мфйлик Гулноза Ҳамроева. –Даромадимизнинг кўп қисми доимий даволаниш, шифокорларга кўриниш учун сарфлаб келганмиз. Мактаб тугаши билан тенгқурлари таътил режасини тузса, ўғлим Бобуржон уйда қоларди. Бу йил ҳаётида ранглар ўзгариб, янги таассурот, дўстлар орттирадиган бўлди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига, касаба уюшмаларига минг рахмат.
Болаликнинг кўзлари катта. Кўрган нарсалари ёдида қолади. Шу боис ҳам, уларга кўрсатганимиз гўзаллик, эзгулик бўлаверсин. Хайрли ташаббус сабаб Бобуржон билан бирга 100 нафар ўғил-қизнинг битта орзуси ушалиб, кўнглида янги орзулар пайдо бўлди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!