Click to listen highlighted text!

ТАЪЛИМДА-УСТОЗ, УЙДА-ПАЗАНДА

Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  Ширин шаҳар кенгаши ташаббуси билан тасарруфдаги ташкилот ходимлари ўртасида  “Таълимда-устоз, уйда-пазанда” мавзусида пазандалик кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ҳар бир аъзо ташкилотнинг 3 нафар таркибдан иборат жамоалари иштирокчи  бўлди.

Кўрик –танлов миллий қадрият, соғлом овқатланиш тарғиботи билан бирга  таълим фидойиларининг меҳнат таътили мазмунли ўтишига кўмаклашди.

Шунингдек, ташкилот ходимлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашни мақсад қилди.

Танлов натижаларига кўра бирдамлилиги ва ғалабага бўлган ишончи туфайли  шаҳарнинг 3-сонли умумтаълим мактаб жамоаси 3-ўринни; мусобақанинг қизиқарли ўтишига сабабчи бўлган шаҳар халқ таълими бўлими ҳодимлари 2-ўринни; маҳорат билан таом тайёрлаб юқори баҳоланган Баркамол авлод болалар мактаби жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Танловнинг барча иштирокчиларига касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Моҳира МИРЗАХАЛОВА,

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба

уюшмаси Ширин шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!