Click to listen highlighted text!

15 МАЙ-ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

         Ҳар йили мамлакатимизда 15 май –“Халқаро оила куни” қатор тадбирлар, байрамлар билан нишонланади. Бундай ижобий амаллар Сирдарё вилоятида ҳам амалга оширилади. Бу йил ҳам жойларда ушбу кун муносабати билан турли тадбирлар, кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар бошланиб кетди. Ана шундай учрашувлардан бири Гулистон шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирга Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фахрийлари, намунали хонадонлар соҳиблари, ўқувчи ёшларнинг устоз ва ота-оналари таклиф этилдилар. Тадбир мактаб ўқувчилари ижросидаги концерт дастури билан бошланди. Тадбирда иштирок этган Республика “Оила”илмий-амалий марказининг катта илмий ходими, педагогика фанлари номзоди Рисолат Рустамова бугунги тадбирнинг жамият учун, оила учун аҳамияти, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлиги юртимиз тараққиёти учун нечоғли муҳимлиги ҳақида гапирди. Шу билан бирга илмий-амалий марказ ходимлари томонидан чоп этилган китобларни мактабнинг “Ота-оналар университети” га тақдим этди. Сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Достон Ўтаганов, Ҳожар Жамолова, “Оила”илмий-амалий марказининг вилоят бўлимини дастлабки йилларда бошқарган Тамара Мусаевалар ўз меҳнат фаолиятларида эришган ютуқлари ҳақида сўзлай туриб, бунинг учун авваломбор, оилаларида баҳамжиҳатлик, аҳиллик, саришталик катта ўрин тутганини эътироф этдилар.
– Мактабимиз раҳбарияти сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда кўплаб тадбирлар ўтказиб туради, бундай тадбирлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун катта тарбиявий аҳамиятга эга, – дейди мактаб директори Равшаной Исоқова.
Тадбир бир пиёла чой устида суҳбат билан узоқ давом этди.

Шафоат Сарибоева Гулистон шаҳридаги 7 –умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюма қўмитаси раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!