Click to listen highlighted text!

ФАОЛИЯТИ НАМУНА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови жойларда ўтказилмоқда. Танловнинг Сирдарё вилоят босқичи якунланиб, фаолияти энг намунали бўлган бошланғич ташкилотлар аниқланди. Шу муносабат билан ғолибларни эълон қилиш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида тадбир ўтказилди. Унда вилоят кенгаши раиси, тармоқ касаба уюшмаси масъул ташкилотчилари, касаба уюшма фаолари ва танлов ғолиблари қатнашди.

Вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов танловнинг аҳамияти, йилдан йилга нуфузи ортаётгани, ҳаттоки иш берувчиларнинг қизиқиш ва фаоллиги сезилаётгани ҳақида фикр билдирди.

Танловга  топширилган ҳужжатлар асосида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти йиғма жилдлари ва фотоальбомлари, ташкилотда ходимларга яратилган шарт-шароит, иш ҳужжатларининг юритилиши, спорт ва соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш каби йўналишлардаги фаолият эътиборга олинди.

-Касаба уюшмаси бор, айниқса, фаолиятини тўғри ташкил этган ташкилотда иш барқарор бўлади. Ходим ҳам ишга хуш кайфиятда келиб-кетади. Касаба уюшмасининг мақсади ҳам шу: иш ўрни хатарсиз, ходим манфаати кафолатганган бўлсин. Ушбу кўрик-танлов бизга рағбат ва шижоат бериши билан аҳамиятли деб биламан, -дейди танлов ғолиби вилоят божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси Аҳмаджон  Жайнаров.  –Ғолиб ташкилот тажрибалари билан танишиб келгуси фаолият давомида фойдаланиш ниятидамиз.

Боёвут туманидаги 52-умумтаълим мактаби, Сайҳунобод туман касб-ҳунар мактаби, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, вилоят дермотовенерология ва косметология маркази, Ширин шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, Вилоят божхона бошқармаси, Ўзсаноат қурилиш банк вилоят филиали,  Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси,  Тошкент Кимё технология институти Янгиер филиали, “Оқолтин дон” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари намунали эътирофига сазовор бўлди. Ғолибларга вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,

«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!