Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТНОМА ТАРҒИБОТИ

           Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  Боёвут туман бўлинмасида бошланғич касаба уюшмаси фаоллари билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Марказий ва жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолари ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаатидан келиб чикиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

           Зоом дастури ёрдамида ўтказилган 45 дақиқалик масофавий йиғилишда туман бўлинмаси раиси Ботир Зикриллаев анжуманда президентимиз томонидан билдирилган энг долзарб таклифларни эслатиб ўтди. Шундан сўнг раис ўринбосари Нодир Мелқўзиев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Йиғилишда сўзга чиққанлар анжуманда кўтарилган долзарб муаммолар ва ҳар биримиз олишимиз лозим бўлган масъулият бўйича ўз фикрларини билдиришди.

            Йиғилиш сўнгида Мурожаатномани бошланғич ташкилотларда  ўтказиладиган маънавият соатларида аъзоларга етказиш вазифаси белгилаб олинди.

 

Алижон МАМАРАСУЛОВ,

Таълим ва фан ходимлари

Касаба уюшмаси республика кенгашининг

Сирдарё вилояти масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!