МАВСУМНИНГ “ЭНГ”ЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Ўзбекистон кааба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашида болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят Форуми бўлиб ўтди. Унда форум номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.
Бу йил сирдарёлик 2 минг нафар бола стационар оромгоҳда дам олдирилиши режа қилинган эди. Бунинг учун иккита оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилди. Мавсум сўнгигача режадагидан кўпроқ бола соғломлаштирилишига эришилди.
Вилоят оромгоҳлари фаолиятини бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамай, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари танловига, севимли масканига айланиб улгурган.
Ушбу муносабатга, албатта, соҳанинг фидоий ва жонкуяр ходимлари сабаб эришилган. Доимий анъанага мувофиқ мавсумнинг “энг яхшилари” аниқланиб рағбатлантирилди.
Демак, ғолиб ва совриндорлар қуйидагича тартиб олди: “Зомин” оромгоҳи “Энг яхши оромгоҳ”, “Янгиер” оромгоҳи раҳбари Абдураҳим Муҳаммадиев “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, Муҳаммад али Мунавваров “Энг ғамхўр тарбиячи”, Довудбек Рўзибоев “Энг моҳир тўгарак раҳбари”, Бекзод Келдибоев “Энг фаол етакчи”, Шохрух Бозоров “Энг яхши спорт мураббийи”, Сапармурод Суюнбоев “Энг яхши тиббиёт ходими”, Жаҳонгир маматов “Энг яхши пазанда”, Мирзабек Бўриев “Энг яхши ички ишлар идоралари ходими ” номинацияси ғолиблари деб топилди.
Совриндорларга вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»