Click to listen highlighted text!

ТИББИЁТЧИЛАР СПОРТДА БЕЛЛАШДИ

             Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биргаликда ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Вилоятнинг 11 та туман тиббиёт бирлашмалари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалидан жами 180 нафар ходим ўзаро спортнинг 6 тури бўйича беллашди.
Якуний натижаларга кўра волейбол баҳсларида Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг қўли баланд келди.
Стритбол мусобақасида Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси устунлик билан пешқадамлик қилди.
Қизиқарли стол теннисида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси П.Лапасованинг қўли баланд келди.
Оммвий спорт турига айланган шашка турида Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А.Нуритдинова мутлоқ ғалабали дона сурди.
Мусобақа иштирокчиларига тармоқ вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Раъно АБДАЛИМОВА,
Соғлиқни сақлаш ходимлари
Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!