Click to listen highlighted text!

ЭЗГУ ИШЛАРНИНГ МУКОФОТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгашида “Энг яхши сектор раҳбари” “Касаба уюшмалари лауреати”, “Энг намунали аёл иш берувчи”, “Энг яхши маҳалла раиси” номинациялари бўйича танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Танлов мақсади “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш бўлди.


Вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев ғолибларни эътироф этиш ва мукофотлаш давомида сўзга чиқди. Маърузачи ўз нутқи давомида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”, унинг натижасида аниқланган муаммолар тизимли ечим топиши билан оилаларга қувонч улашилгани ҳақида сўз юритди.
Мирзаобод туманидаги “YANGIXAYOT NAVBAHOR” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Муножатхон Салоҳиддинова кўплаб хотин-қизларни ишли қилган тадбиркор аёллар ўртасида ташкил этилган “Касаба уюшма лауреати” номинациясида ғолиб деб топилди.
“Энг яхши сектор раҳбари” номинациясида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова, “Энг яхши маҳалла раиси” Сирдарё туманидаги “Бахмал” мфй раиси Элдор Раҳимовга насиб этди.
Гулистон туманидаги «MISS MILEDI» МЧЖ раҳбари Наргизахон Маллабоева “Энг намунали аёл иш берувчи” номинацияси ғолиби бўлди.
Шунингдек, барча номинациялар бўйича 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари диплом ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Ғолиблар республика босқичида иштирок этиши учун ҳужжатлари тақдим этилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!