Click to listen highlighted text!

Мустақиллигимиз асосчисининг таваллуд топган кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

  Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида, ҳамда буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январ санасига бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг 24 январ куни Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида ана шундай тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда университет ректори Б.Закиров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Е.Насиров, вилоят малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти катта ўқитувчиси Р.Сувонов, касаба уюшма фаоллари ва аъзолари, шунингдек 192 нафар талабалар иштирок етишди.
Тадбирни университет ректори Б.Закиров очиб берди ва Буюк Йўлбошчимизнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг осуда, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги бебаҳо хизматлари алоҳида қайд этиб, тарихан қисқа даврда мамлакатимизнинг дунёда муносиб ўрин егаллаб, ҳар тарафлама ривожлангани, аҳолининг турмуш даражаси тубдан яхшиланиб, ёшларнинг жаҳон миқёсида илм-фан, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда оламшумул ютуқларни қўлга киритаётгани Биринчи Президентимизнинг узоқни кўзлаб юритган оқилона сиёсати самараси эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, вилоят малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти катта ўқитувчиси Р.Сувонов сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан таълим тизимини замонавий мезонлар асосида юксалтириш йўлида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлигини, мамлакатимизда дунё стандартларига жавоб берадиган янги олий таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблар фаолият кўрсатаётганлигини, ёшлар истеъдодини юзага чиқариш ва рағбатлантиришнинг ўзига хос миллий тизими шакллантирилганлигини қайд етиб, яратилган бу каби қулайликлардан унумли фойдаланаётган талаба-ёшлар илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларни қўлга киритаётганлигини таъкидлади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди санасига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар университетнинг барча факултетларида ўтказилмоқда. Тадбирда “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнги талвасаси” номли видеоролик намойиш этилди.

                   Абдураҳмон Юсуфалиев Гулистон Давлат университети бошланғич касаба уюшмаси  қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!