ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА КАСАБА УЮШМАЛАРИДАН СОВҒА.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари томонидан жорий йилнинг август ойида тармоқдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилаларнинг 297 нафар фарзандларига касаба уюшмалари бюджетидан ўн уч миллион тўрт юз олтмиш минг сўмлик ўқув қуроллари тарқатилди.
Сирдарё, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод туманлари, Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмалари, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят асаб ва рухий касалликлар диспансери, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали касаба уюшма қўмиталари тадбирда фаол иштирок этдилар.
Раъно АБДАЛИМОВА,
Соғлиқни сақлаш ходимлари
Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши раиси