Click to listen highlighted text!

БЎЗЧИ БЕЛБОҚҚА ЁЛЧИМАС

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сирдарё вилояти бўйича мехнат техник ва хуқуқ инспекторлари томонидан вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказида ўрганиш ўтказилди. Жараёнда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун, кодекс, тармоқ келишуви ва жамоа шартномаси бандлари ижросига эътибор қаратилди.
Қарангки, “бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол мўндига” деганларидек, тиббиёт ходимлари тиббий кўрикдан учун пул сарфлашган. Ваҳоланки, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 24-, Меҳнат кодексининг 214-моддаси, Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ келишувининг 6.8-банди талаблари бунга мос келмайди.
Ушбу камчиликни бартараф этиш бўйича марказ бош шифокори номига ёзма тақдимнома киритилди. Шунда ҳам ходимлар ҳуқуқи тикланмагани сабаб, тармоқ касаба уюшмасининг вилоят кенгаши томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Табиийки, аризани суд қаноатлантириб, ходимнинг тиббий кўрик учун ўз ҳисобидан сарфлаган пул маблағини қайтариш бўйича суд қарори қабул қилди. Жавобгардан давлат фойдасига икки юз етмиш минг сўм давлат божи ундириш белгиланди.
Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!