Click to listen highlighted text!

ДАВР-У ДАВРОН СУРИНГ, КЕКСАЛАР!

Инсоният кун келиб қаришдан, кексаликдан хавотир олади. Қаришни олдини олиш кашфиётига берилганлар ҳам бор. Лекин бизнинг халқимиз кексаликни ярим давлат ҳисоблайди. Нуронийларимизга фарзанд-у набиралар қуршовида кексалик гаштини суриб юрибди деган таърифни берамиз. Шунингдек, дуогўйларимизга давлатимиз томонидан доимий ғамхўрлик кўрсатилади.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оила ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишатликни таъминлаш, ёш авлодни халқимимз анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш бобидаги ролини оширишга қаратилган кўламли ислоҳатлари амалга оширилмоқда.
Айниқса, ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланиши меҳрли тадбирлар кўламини оширишга хизмат қилди.
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши Сирдарё туманидаги “Мурувват” уйидаги кексалар ҳолидан хабар олди. Уларга кундалик эхтиёжлари учун зарур бўлган гигиеник воситалар олиб берилди.
Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи уруш қатнашчиси Иван Шведенко хонадонида бўлиб меҳр кўрсатилди.
Кексаликнинг “даво”си яхши кайфият ҳисобланади. Шундай экан, ҳар бир куннинг мароқли ўтиши бу даврнинг гаштини таъминлайди. Илоҳим, дуога очилган қўлларингиз толмасин, давр-у даврон суринг.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!