БАЙРАМ ОЛДИ БЕЛЛАШУВ
2021 йил 6 ноябрь куни Гулистон шахар 15-умумтаьлим мактаби базасида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси кенгаши томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат фаолияти унумдорлигини янада яхшилаш, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритишларини таъминлаш ҳамда ходимларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спартакиада мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Ф.Таштанов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда 11 ноябрь – «Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари куни» деб белгиланиши миллионлаб касаба уюшма вакилларини ўзида бирлаштирган тизим ходимларининг ҳамжиҳатлиги, бирдамлигининг рамзи, қолаверса, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилишига алоҳида урғу бериб таъкидлаб ўтди. Байрамона кайфиятда ташкил этилган мусобақада жами 20 та ташкилотдан 140 нафар касаба уюшмалари иштирок этишди. Муросасиз кечган спорт мусобақалари натижасига кўра 1-ўринни Гулистон шахар 8-сонли мактабгача таьлим ташкилоти ходимлари қўлга киритган бўлса, 2-ўринга 1-сонли МТТ ходимлари сазовор бўлган бўлса, 6-сонли МТТ ходимлари 3-ўрин билан кифояланишди. Тадбир касаба уюшма аъзоларининг байрамолди кайфиятини кўтарибгина қолмасдан уларнинг келгуси фаолиятида ижобий кайфият уйғотиб, спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини янада ортиришда қўйилган муҳим қадам бўлди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Тадбирни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Ф.Таштанов