Click to listen highlighted text!

ҚАДРЛАНГАН МЕҲНАТ САМАРАСИ

Маълумки, 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сонли Қонун асосида “11-ноябр – Касаба уюшмалари куни” деб белгиланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидоий ходимларини рағбатлантиришга қаратилгандир. Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ушбу сана соҳа ходимлари томонидан байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Шундай тадбирлардан бири Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Боёвут туман “Ором” тантаналар залида ташкил этилган ушбу байрам тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши раис ўринбосари Б.Ҳамиджонов, Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Масъул ташкилотчиси А.Мамарасулов ҳамда касаба уюшма тизимида узоқ йиллик намунали фаолият олиб борган Қ.Эшназаров ҳамда туман бошланғич касаба уюшмаси раислари, ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди. Тадбирни Таълим ва фан ходимлар касба уюшмаси Боёвут туман бўлинмаси раиси Б.Зикриллаев кириш сўзи билан очиб берди, ҳамда ўз сўзида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшма тизимида фаолият олиб борган фахрийлар, жамоатчилик асосида ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган намунали касаба уюшма раисларини алоҳида таъкидлаб ўтди, шунингдек, “11-ноябр – Касаба уюшмалари куни” деб белгиланиши республика тарихидаги алоҳида муҳим ҳодиса эканлиги ва бугун касаба уюшма ташкилотларининг нуфузи ҳар доимгидан ортиб бораётганлигини қувонч билан тилга олди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши раис ўринбосари Б.Ҳамиджонов Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман бўлинмаси томонидан амалга оширилаётган ижобий ютуқларга тўхталиб ўтди. Айниқса, Боёвут туман 52 ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Нодирбек Мелиқўзиевнинг номини алоҳида таъкидлади. Н.Мелиқўзиевга “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” натижаларига кўра “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан эсдалик дипломи ҳамда маишиий техника қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Шунингдек, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Масъул ташкилотчиси А.А.Мамарасулов Н.Мелиқўзиевнинг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловидаги иштироки республика кенгашида эътироф этилганлигига тўхталиб ўтди. Мелиқўзиев Нодирбек Махаматкулович Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги узоқ йиллик самарали меҳнати ҳам эришган ютуқлари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тадбир давомида Боёвут туман халқ таълими бўлими мудири М.Мустофоқулова, Боёвут туман мактабгача таълим бўлими мудири Р.Умиров, узоқ йиллар туман кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган Б.Холмуҳаммедова, тизимда алоҳида натижага эришган, намунали фаолият олиб бораётган касаба уюшма раислари, фахрий ходимлар Таълим ва фан ходимлар касба уюшмаси Боёвут туман бўлинмаси тамонидан эсдалик дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Юқори даражада ташкил этилган байрам тадбири куй ва қўшиқларга уланиб кетди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Боёвут туман бўлинмаси раиси Б.Зикриллаев

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!