ЭҲТИРОМГА МУНОСИБ ФАОЛИЯТ
Sirdaryo IES” акциядорлик жамиятида “11-ноябрь Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари” шиори остида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу байрам тадбирида, корхонада ўтказилаётган маъданий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол бўлган ҳамда ғолибликни қўлга киритган бир гурух ишчи – ходимлар корхона Касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
Шунингдек, станцияда узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ишчи – ходимлар ҳам корхона раҳбари томонидан тақдирланди.
-Биз доимо ишчи – ходимларнинг меҳнат шароитларини янада яҳшилаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш йўлида доимо ёрдам беришга шаймиз. Маъмурият ҳам доимо бизни қўллаб келмоқда, – дейди “Sirdaryo IES” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Камола Мусаева.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, ишчи – ходимларнинг маъданий ва маърифий дам олишлари учун корхона “Ёшлар иттифоқи”нинг “Энерго+” жамоаси томонидан қизиқарли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
Тадбирда Ўзбекистон энергетика, нефт – газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши ва вилоят касаба уюшмаси Кенгашидан вакиллар иштирок этди.
Дониёр МАМУРОВ,
“Sirdaryo IES” АЖ матбуот хизмати раҳбари