БАЙРАМОНА РУҲДА
Фаолияти давомида ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Сирдарё вилояти касаба уюшма фаоллари янги йил байрами арафасида рағбатлантирилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мана шундай хуш кайфият улашиш бир неча йиллик анъанага айланиб улгурди. Вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов адоғига етаётган йил давомида касаба уюшмаси ўз олдига қўйган режаларни ёруғ юз билан бажаргани, байрамни муносиб нишонлаш учун сабаблар борлиги ва бунда соҳа ходимларининг ҳиссасини эътироф этди. Шунингдек, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Байрам арафасида касаба уюшмалари тизимида ишлаган, ҳозирги кунда меҳнат фахрийлари бўлган 15 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам дастурхонлиги тортиқ қилинди.
-Тизимда ишлаб кетганимга ўн йилдан ошиқ муддат ўтди. Касаба уюшмаларидаги меҳнат йилларимни доимо фахрланиб эслайман,- дейди Надежда Сахипова.- Вилоят кенгашидан келиб байрамда эслашганидан жуда миннатдорман. Катарона меҳнатимга юксак эҳтиром деб қабул қилдим. Соҳа илғорлари билан меҳнат йилларимни хотирладик. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмасининг нуфузи ва фаолият рақамлари ўсиб бормоқда. Тилагим касаба уюшмаси ходимининг юзи доимо ёруғ бўлсин.
Баходир ҲАМИДЖОНОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Сирдарё вилояти Кенгаши раис ўринбосари