ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ МАҲАЛЛА АЁЛЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ
Аёлларини асраган юртнинг келажагини порлоқ деб нақл қилишади. Бу бежизга эмас. Уларнинг бахти, шодлиги оилаларимиз, ватанимиз, жамиятимизнинг саодати ҳисобланади. Шу боисдан, маҳаллаларда, ишхоналарда уларга муносиб шароит яратиш, муаммолари, хоҳиш-истакларини ўрганиш, ҳал қилиш борасида юртимизда аниқ амалий ҳаракатлар бажарилаётир.
Бугун, 3-март куни Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг 38-чўлқувар сайлов округи депутати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмурадов Сардаба туманидаги Муҳаммад Ал- Ҳоразмий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб фаоллар билан учрашди. Уларнинг навбатдаги таклифи, бажарилиши керак бўлган ишлар келишиб олинди.
Учрашув якунида вилоят Кенгаши дерпутати Р. Турсунмурадов 8-март Ҳалқаро хотин – қизлар байрами муносабати билан маҳалла аёллари яшаш хонадонига бориб, уларни айём билан қутлади ва эсдалик совғалари улашди.
Озода Мамадалиева