Click to listen highlighted text!

ШУ ВАТАНГА БОРДИР КЕРАГИМ

Мамлакатимизда биз ёшларнинг ўқиб билим олишимиз учун кенг имкониятлар яратилган. Сўнгги йилларда Олий таълим даргоҳлари иш бошлаб билим олиш имкониятлари ошириб борилмоқда. Баркамол авлодни шакиллантириш жараёнларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ўз ўрни бор. Ҳар йили таълим муассасалари ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этгаётган, ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга касаба уюшма стипендияси бериб бормоқда.
Болалигимдан талаба бўлиш, аълога ўқиш ва номдор стипендияларга сазовор бўлишни ният қилганман. Университетга келиб «Биз касаба уюшмасиданмиз» деб мен учун қадрдон устозларим ва сабоқдошларим даврасида стипендия сертификатини топшираётганларида қаттиқ ҳаяжонландим. Бу эътибордан менинг ҳам ватанимизга керагим борлигини ҳис қилдим. Ажратилган маблағ келажагим ғамхўри борлигини кўрсатди.
Аслида илм истовчига, талабага ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга ўтмишдан мерос.
Ҳозирда иккинчи босқичда таҳсил олаяпман. Битирувчи бўлиб иш бошлаб касаба уюшма аъзоси бўламан. Аммо ташкилотнинг ҳимоясини ҳозирдан ҳис қилаяпман. Доимо аълога ўқишга, Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.
Умида МИРЗАЕВА, Гулистон Давлат университети 2- босқич талабаси.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!