Click to listen highlighted text!

Касаба уюшмалари «Яшил макон» билан

Барчамизга маълумки, бугунги кунда кўпчилик ҳудудларда экологик вазият ёмонлашиб, аҳолининг саломатлигига, ҳайвонот ва ўсимликлар оламига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги барчамизга яхши маълум.

Шуни ҳисобга олиб, Республикамиз бўйлаб, шаҳар-туманларида, маҳаллалар ва қишлоқларида, магистрал йўл атрофларида, хиёбонларда, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос келадиган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, юртимизда “Яшил макон”ларни кўпайтириш бўйича шахсан Давлатимиз раҳбари ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ташаббус қилиниб, бугунги кунда ушбу тадбирни тизимли ташкил этиш масаласи “Давлат сиёсати” даражасига кўтарилди. Бунинг асосий сабаби юртимизда 2022 йилдан бошлаб “Инсон қадри” деган эзгу ғоя асосида инсон саломатлиги асосий ўринда турганлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида нуронийлар билан биргаликда манзарали дарахт кўчатларини экди.
Шу билан биргаликда кўчат экиб боғ ва токзорлар яратиш, манзарали кўчатлар экиб кўркам ҳамда обод масканлар ташкил этиш ота-боболаримиз ва аждодларимиздан қолган миллий қадриятларимизни давом эттириш, бу қадриятларимизни келажак авлодга мерос қилиб қолдириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз зарур.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!