Click to listen highlighted text!

МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ

Юртимизда Ҳайит айёми шукуҳи кезиб, барча хонадонларда фазилатли кунлар шукронаси айтилмоқда. Халқимиз байрамни биргаликда, кўпнинг кўнглини кўтариб нишонлаш амалини одат қилган. Ҳар йилгидек, айём арафасида беморлар, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, суҳбат қуриш ва ҳадялар улашиб юмушларини бажариш, умуман, эҳтиром кўрсатиш олиб борилаётир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши ва тизимдаги ташкилотлар ҳам соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фидойи фахрийлар ҳолидан хабар олиб хонадонларига ҳайитлик йўқлаб боришди.
-Касаба уюшмаларида ишловчи ходимлар халқчил, инсонни азиз қилиш, меҳнатини улуғлашни яхши билишади. Бугун жуда ҳаяжондаман, -дейди Юсуф ота Махкамов. – Байрам табригини биринчилардан бўлиб қабул қилдим. Ҳар куни инсонлар меҳнати қадр топиши учун хизмат қилаётган жонкуяр ва меҳнаткаш инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлдим. Уларнинг ғайрати менга ҳам юққандек бўлди. Ўзимни тетик ва керакли ҳис қилдим.
– Янгиликларни, президентимизнинг қарорлари, сўзларини ҳар куни эшитаман, -дейди Бувайда она Эрматова. – Биз каби кексалар, ёлғизларни унутмаслик, ҳолидан хабар олиш ҳақида кўп гапирадилар. Уларнинг талаблари бажариляпти. Маҳалла, қолаверса, касаба уюшмаси сингари ташкилотлар ташвишимиз билан қизиқади, совғалар билан кўнглимизни кўтаради. Ғамхўрликни ҳис этиб яшаяпмиз, кўп раҳмат!
Бу каби тадбирлар вилоят бўйича касаба уюшмаси аъзолари фаоллигида давом этмоқда.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!