Click to listen highlighted text!

МОМОЛАРДАН ҚОЛГАН МЕРОС ЭЪЗОЗДА

             Пойтахтимизнинг Ғ.Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Мустақил юрт ҳунармандлари” IX анъанавий кўргазма-савдоси бўлиб ўтди. Кўргазма-савдода республикамизнинг барча вилоятларидан кўзга кўринган ҳунармандлар иштирок этишди.
Тадбирда вилоятимиздан энг ёрқин ижод намуналари билан уч нафар ҳунарманд иштирок этди. Сирдарё туманидан турли хил уруғлардан дарахт танасига дид билан ишлов бериб, мамлакат миқёсида бўлиб ўтган бир қатор тадбирларда фаол иштирок этган Мансур Ражабов, Боёвут туманидан миллий қўғирчоқлар тайёрлаб болажонларимизга эртак қахрамонлари образини яратаётган Роҳила Каримова, Янгиер шаҳридан момоларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий урф-одатларимизни давом эттираётган, зардўзлик ва каштачилик санъатининг моҳир устаси Ҳилола Робитқуловаларнинг кўргазмага қўйган асарлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ва уларнинг маҳсулотлари кўргазмада энг кўп сотилган деб эътироф этилди.
Кўргазма-савдода энг сара маҳсулотлари билан фаол иштирок этганлиги учун сирдарёликлар Республика Ҳунарманд уюшмасининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Афсонавий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XI мусиқа фестивалида вилоятимиздан тўрт нафар, шу йилнинг сентябрь ойида Марғилон шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ўтказиладиган “Атлас байрами” фестивалида беш нафар, сентябрь ойининг охирида бўлиб ўтадиган “Буюк ипак йўли” Халқаро туризм кўргазмасида эса беш нафар сирдарёлик ҳунармандлар ўз асарлари билан иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқдалар.

                                                                                                                            Мафтуна  ЭРГАШЕВА

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!