ҲАМ БАЙРАМОЛДИ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашининг 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича тадбирлар режасига асосан бугун Сирдарёлик 50 нафар меҳнат фахрийларининг ҳамда ишлаётган пенсионерларнинг Тошкент шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.
Режага кўра улар Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли Кучлар давлат музейи шунингдек, Хасти имом масжиди ва Зангиота зиёратгоҳларига ташрифлари режалаштирилган.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими