Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁЛИК ШИФОКОРЛАР МАЙДОНДА ТЎП ТЕПИШДИ

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Врачлар ассоссацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мини футбол мусобақаси 9 май- Хотира ва Қадрлаш умумхалқ байрамига бағишланди. Ҳар йилги анъанага кўра вилоятлик мархум шифокор Облоқул Эркаев номи ёд этилиб, хотира турнири ташкил этилди.
-Одатда беморларимизга хасталанмасликлари учун доимо ҳаракатда бўлиш ва спортнинг бирор тури билан мунтазам шуғулланишларини тавсия қиламиз. Бу тавсияга, албатта, ўзимиз ҳам амал қиламиз, -дейди Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори Ғойибназар Райимназаров. –Ёшим катта бўлишига қарамай майдонда қийналмасдан чопа олдим. Бунга сабаб доимий равишда футбол ўйнаб келаётганимдир.
Турнир баҳсларида 12 та жамоа ўзаро куч синашди. Голларга бой бўлган финал учрашуви ғолиблар кетма кетлигини аниқлади: вилоят онкология маркази 3-, Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси 2-, Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари 1-ўринни қўлга киритишди. Ғолибларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, қатор номинация эгалари рағбатлантирилди.
Тадбирда вилоятда фаолият олиб борган марҳум шифокорлар ёдга олиниб, уларнинг кўрсатган хизматлари, тарбиялаган шогирдлари эътироф этилди. Оила аъзолари иштирокидаги хотира йиғинида ўтганлар ҳақига дуо ўқилди.Тиббиёт ходими бўлиш шарафли ва муқаддас вазифа экани хусусидаги фикрлар бир дастурхон атрофида тингланди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!