Click to listen highlighted text!

ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА ЭССЕЛАР ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» шиори билан ўтказилган эсселар танловида сирдарёлик талаба ёшлар юраклари ёниб иштирок этишди. Олий таълим муассасаси ёшлари ҳар бир босқичда янги мавзуларда ижод қилишди: “Биз келажак бунёдкорларимиз”, “Янги Ўзбекистон-янги мақсадлар” ва «Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда» мавзуларида ўз фикрларини бадиий ифода этишди.
Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳаётга ишончи ва ўз қараши бор бўлиши, мақсадлари буюк шахс сифатида ривожлантириш ва келажак бунёдкори ва иштирокчиси бўлиш фазилатларини тарбиялашдан иборатдир.
Ушбу босқичда ҳудуддаги иккита олий таълим даргоҳидан қуйи босқич ғолиблари бўлган 6 нафар талаба иштирок этди. Жараёнлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, касаба уюшмалари кенгаши, таълим муассасаси вакиллари томонидан кузатиб борилди.
Белгиланган вақт давомида жамиятдаги ўзгаришлар, мамлакат ислоҳотига оид тушунчалари, унга муносабати, таклифи ва хулосаларини бадиий ифодалашди.
-Мавзу уларнинг даражасига айни мос тузилган. Сабаби улар эгаллаган билим мамлакат сиёсати, ислоҳотларини тўғри тушуниш, таҳлил қилишга етарли деб ҳисоблайман, -дейди касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамол Андақулов. – Катта келажак остонасида турган ёшлар бу мавзуларда аллақачон фикр ютириб, шахсий мулоҳазаларига эга. Улар учун қалам тутиб эссе ёзиш гўёки ўз орзулари, режаларини баён қилишдек бўлди, назаримда.
Ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов мезонига кўра баҳоланди ва иқтидорлилар сараланди. Унга кўра Гулистон давлат универститетнинг Ижтимоий-иқтисодий факултети 3-курс талабаси Севинч Бердиқулова 1-, Педагогика факултети 2-курс талабаси Мадина Ибодуллаева 2-, Ижтимоий-иқтисодий факултетнинг 1-босқич талабаси Зиёмуҳаммад Суюнов 3-ўринга муносиб деб топилди.
Совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ғолиблар республика босқичида иштирок этиб, ҳал қилувчи – «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз» мавзусида жўшиб эссе ёзишади.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!