Click to listen highlighted text!

КЕЛАЖАГИМИЗ УМИДЛАРИ-БОЛАЖОНЛАР.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг топшириғига асосан 2022 йил ёзги мавсумда болажонларни соғломлаштириш борасида Зомин туманида жойлашган “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳини мавсумга тайёргарлиги борасида ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳи жуда бахаво жойда жойлашганлиги, бино 2019 йилда янги қурилиб ишга туширилганлиги боис ёзги мавсумда дам олувчи болажонлар учун шарт-шароитлар яратилган, хоналар ётоқ жиҳозлари билан жихозланган, барча спорт ва маданий тадбирлар учун майдонча ва заллар шай қилиб қўйилган. Худуд озода, хоналар шинам, ёруғ, ошхона тоза ва болажонлар овқатланишлари учун барча идиш товоқлар мавжуд.
Шунингдек шу куннинг ўзида лагерга ташриф буюрган маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган ташкилотига қарашли маданият бўлимлари ва спорт мактаблари касаба уюшма фаоллари (жами 75 нафардан ортиқ) иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева, меҳнат техник инспектори А.Хакимов ва маданий-маърифий ишлар бўлими мутахассиси У.Азаматовлар иштирок этдилар.
Семинарда асосан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар хамда меҳнат муҳофазаси бўйича маърузалар ўқилди.
Қатнашчи ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди. Семинар йиғилиши жуда саволларга бой ва қизиқарли ўтди.

ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!