Click to listen highlighted text!

ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИГА БАҒИШЛАНГАН –СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА.

                  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 19 октябрдаги 13-20 “с” сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман Кенгаши ва туман мактабгача таълим бўлими хамкорлигида  Кенгаш тасарруфидаги мактабгача таълим муассасасалари раҳбарлари иштирокида “Жамоа шартномасининг бажарилиши ва янги жамоа шартномасини тузиш” юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

             Ўқув-семинарда жорий йил якунида Жамоа шартномаларининг бажарилишига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишларига тайёргарлик кўриш, иш берувчи ва касаба уюшмасининг  ҳисоботини тайёрлаш тўғрисида  комиссиялар томонидан амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирилди. Янги жамоа шартномаларини тузиш жараёнида қандай жиҳатларга эътибор қаратилиши кераклиги, ходимлар ва айниқса ёшларга берилаётган эътибор ва имтиёзларни киритилиши ҳамда шартномаларнинг йилда икки маротаба муҳокама этилишига, жамоа шартнромаларини Республика Кенгаши томонидан тавсия этилаётган макетларга мослаштириш кераклиги тушунтирилди.

                  Ўқув  семинари давомида иштирокчиларга меҳнат қонунлари тўғрисида ҳамда тармоқда олиб борилаётган ислоҳатлар, янгиликлар ва яратилаётган имтиёзлар  билан таништирилди.

                   Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

   Сирдарё туман Кенгаши раиси:                      М.Н.Хаиткулов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!