Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ ТАМОЙИЛИ- ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ

Барчамизга яхши маълумки касаба уюшмаси бу Республикамиздаги турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган ишчи ҳодимларнинг меҳнатга оид манфаатларини ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи меҳнаткашлар бирлашмасидир. Бугунги кунга келиб биз ҳар бир соҳада касаба уюшмаси фаолиятини учратишимиз мумкин. Масалан биргина талабаларни олайлик. 2022-йил март ойидан бошлаб Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Фармонлари асосида биз талабаларга ҳам таълимдан бўш вақтларида ишлаш ҳуқуқи берилди.
Ҳўш бу нима дегани? Бу эндиликда талабалар ҳам касаба уюшмасининг аъзоси бўла олади ва талабаларнинг меҳнатга оид барча ҳуқуқ ва манфаатлари ўз-ўзидан касаба уюшмаси ташкилоти томонидан ҳимояга олинади деганидир.
Яна шуни такидлаш жоизки касаба уюшмаси фаолияти нафақат талаба ёшлар ёки ўрта ёшли меҳнаткаш ҳодимларнинг, балки меҳнат фахрийлари ва ишлаётган пенсионерларни ҳам қамраб олган. Мисол учун Сирдарё вилояти касаба уюшмаси томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб қилинган бир қатор тадбирларни айтиш мумкин. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан 48 нафар меҳнат фахрийлари учун Тошкент шаҳрида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейига, шунингдек «Ўзбекистон тарихи» ва Қуролли кучлар давлат музейларига саёҳатлар уюштирилди.Бундан ташқари 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан байрам тадбирлари ўтказилди. Жумладан Соғлиқни сақлаш ҳодимлари иштирокида мини-футбол спорт мусибақаси уюштирилди. Таълим ва фан ҳодимларининг меҳнатлари инобатга олиниб бир қанча ҳодимлар муносиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Умида Мирзаева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!