РЕЖАЛИ -САЙЁР ҚАБУЛ.
2022 йил 31 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги Минтақавий вакили билан ҳамкорликдаги 2022 йил давомида жойларда ўтказилиши белгиланган фуқароларни сайёр қабул қилиш режа-жадвалига асосан Янгиер шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги Минтақавий вакили Ш.Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ш.Умаралиева ҳамда Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Абдувосит Бахромовлар Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси биносида фуқароларни сайёр қабулини ташкил этишди.
Сайёр қабул давомида шаҳар худудида яшовчи 9 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 нафарини, жумладан: Янгиер шахри, Фазилат МФЙ, Райхон 7-а/3 хонадонда яшовчи фуқаро Зайнаб Эргашева оиласи квартирада яшаб, яшаш шароитлари қийинлигини инобатга олиб, уй-жой қурииши учун тегишли банкдан имтиёзли кредитлар олиш масаласида амалий ёрдам берилишини сўради. Қабул давомида АТ “Қишлоққурилиш банк”нинг Янгиер шаҳар филиали ходими жалб қилиниб, ушбу фуқарога кредит ажратиш масаласида қонуний тушунчалар берилди ва фуқаро З.Эргашевага уй қурилиши учун кредит маблағи бериш учун амалий ёрдам беришларини таъкидланиб, мурожаати қаноатлантирилди.
Янгиер шахар, Маърифат МФЙ, Орзу кўчаси 19 уй, 7-хонадонда яшовчи фуқаро А.Комилова келини Корея давлатига ишга кетганлиги, ўғли унинг ёнига бориб ишлаши учун давлат томонидан руҳсат берилмаётганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўради. Фуқаро муаммоси Давлатлараро ҳал этилиши, бунинг учун Республика ташқи меҳнат миграция агентлигига мурожаат этилиб, фуқарога улар томонидан амалий ёрдам беришлари таъкидланди.
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши
Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева