ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
Хотин – қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат. Касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши Сирдарё туманидаги “Мурувват” уйидаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Уларга кундалик эхтиёжлари учун зарур бўлган полиз махсулотлари олиб бориб берилди.
Тадбирдан мақсад – жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногирон хотин-қизлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, улар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими