Click to listen highlighted text!

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

            “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами олдидан “Болалар шаҳарчаси” да уюштирилган тадбир ана шундай номланди.
Она халқимиз ўзининг боласеварлиги, бағрикенглиги билан машхур. Аслида бола кўнглини олиш учун байрамлар шарт эмас. Лекин ”бугун бизнинг байрамимиз” дея ширин забонлари билан тайёрлаган шеър, қўшиқлари билан тадбирларга ҳақиқий байрамона тус беришади.
Бугун Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ўзлари тайёрлаган байрам дастурларини тақдим этишди.
“Болалар шаҳарчаси” ҳовлисида дастурхон тузалиб, болажонларга таомлар, ширинликлар тортиқ қилинди. Болажонларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг совғалари улашилди.
– Ҳеч бир байрамларда фарзандларимиз эътибордан четда қолмайди,-дейди вилоят Болалар шаҳарчаси директори Покиза Ахмеджанова.- Вилоятимиз марказидаги бир қанча ташкилотлар қаторида касаба уюшмалари ҳам доимо ўзларининг беғараз ёрдамларини бериб келишмоқда. Айниқса ҳар йилги анъанага кўра вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига тарбияланувчиларимизнинг барчаси учун бепул йўлланмалар беришганини алоҳида таькидлашим керак.
-Мен бу йил биринчи синфни тамомладим,- дейди Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Асилбек Маҳкамов.- Ҳар йили байрамга чиқамиз. Бугунги байрамга ўзимнинг “Бахтли болалик” номли қўшиғимни тайёрлаб келдим.
Касаба уюшмаларининг бу тадбиридан миннатдормиз. Байрамларимиз кўпаяверсин, осмонимиз мусаффо бўлсин дейди “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Ахмеджанова. Барчага рахматлар айтиб, келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!