Click to listen highlighted text!

“ЗОМИН” ОРОМГОҲИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ЁШЛАРИ СОҒЛОМЛАШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Сирдарё вилоят кенгаши тасарруфидаги “Зомин” болалар оромгоҳида Қорақалпоғистон республикасининг Қонликўл ва Амударё туманларидан 200 нафардан ортиқ болажонлар дам олиш учун Сирдарёга етиб келди.
Гулистон шаҳридаги Марказий вокзалда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши, Маданият бошқармаси, халқ таълими вилоят бўлими, ёшлар ишлари агентлиги бошқарсами ва вилоят ёшлари қорақалпоқ ёшларини “Сирдарёга хуш келибсиз!” дея кутиб олиш учун пешвоз чиқишди. Вокзал ҳудуди байроқ ва гуллар билан безатилиб байрамона шукуҳни оширди. Поезд тўхтаб, унда қорақалпоқ ёшлари кўриниш берди. Ана шунда мусиқий наволар, олқишлар билан жажжи меҳмонларни кутиб олиш маросими бошланди.

Анъанага кўра нон ва туз икром этилиб, ширинликлар улашилди.
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Носиров, вилоят касаба уюшма кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов, ёшлар ишлари агентлик бошқарма бошлиғи Бехзод Тагаевлар сўзга чиқишди ва уларни вилоятда кўриш хурсандчилиги ва мириқиб дам олишлари учун оромгоҳда ҳозирлик кўрилганини таъкидлашди.
Маросимда қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг миллий куй-қўшиқлари янграб болажонлар биргаликда рақсга тушишди.
Оромгоҳ логотипи туширилган кийим-бош тарқатилиб, меҳмонлар ҳавфсизлиги таъминланган ҳолда Зомин туманига кузатиб борилди. Оромгоҳ ҳудудида ҳам байрамона қарши олиниб тарбиячиларга бириктирилиб соғломлаштириш ишлари бошланди.
12 кун давомида турли маърифий тадбирлар, бир-биридан қизиқ тўгарак машғулотлари орқали ёзги таътилни намунали ўтказиб, жисмоний ва ақлий салоҳияиларини оширишади.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!