Click to listen highlighted text!

ХИВА ШАҲАР ТААССУРОТЛАРИ

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг фаолияти таҳсинга лойиқ. Касаба уюшмалари Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан 27-30 июнь кунлари туман ва шаҳарлардаги аъзо ташкилотлар ишчи ходимлари, нуроний отахонлардан бир гуруҳи Хоразм воҳасининг Урганч, Хива каби қадимий шаҳарлари бўйлаб саёҳатини ташкил этди.
Улар орасида касб байрамларини нишонлаган ўнга яқин журналистнинг ҳам борлиги айни муддао бўлди.
-Сирдарёга чексиз руҳий олам ва завқ-шавқ билан қайтдик, -дейди Ўзбекистон журналистлари аъзоси, Абдуманноп Азимов. – Саёҳатимизнинг бош ҳомийси ва ташкилотчиси бўлган касаба уюшмалари вилоят кенгашига ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Журналистларга, фахрийларга эҳтиром сифатида қабул қилдик. Шаҳарнинг тарихий ёдгорликлар қисми ўтмиш, маданиятимиз буюклигини англатса, бугунги замонавий қиёфаси тинчлигимиз, ободлигимизни кўрсатиб турибди.
3 кунлик саёҳат давомида очиқ осмон остидаги музейда жойлашган Ичанқалъа, Дишанқалъа, Тошҳовли ҳарам саройи, Калта Минор минораси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Ислом Хўжа минораси сингари диққатга сазовор жойларни томоша қилишди, ёдда қоларли таассурот олишди.

Умида МИРЗАЕВА,
Касаба уюшмалари стипендианти

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!