Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ ХОКИМ БИЛАН УЧРАШДИ

               Сирдарё вилояти Боёвут тумани хокими, сенатор Дилфуза Уралова Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма фаоллари билан учрашиб, дилдан сухбатлашди.
-Менга 3 кун бўлди туман хокими лавозимида ишни бошлаганимга-дейди Д.Ўралова касаба уюшма фаоллари билан учрашувда, – Менинг ушбу лавозимда илк учрашувим десам хато бўлмайди, яъни касаба уюшма фаоллари билан учрашаётганлигимдан хурсандман,. Чунки, касаба уюшма ташкилоти томонидан кейинги уч йилда амалга оширилган ишлар халқимиз калбидан жой олган, шунинг учун ҳам мен бу соха ходимларига ҳамиша хурмат билан карайман, Мен касаба уюшма фаоллари билан учрашувга ҳамиша вакт топаман. Президентимиз томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига катта эътибор ва ишонч билан масъулиятли топшириқлар берилмокда. Айтишим мумкинки, бу ишончни касаба уюшмалари аъло даражада уддалаб, халкимиз эътиборига сазавор бўлмоқда. Бунинг ёрқин мисоли Сирдарё туманида хотин қизлар ва ёшларни ижтимоий муаммоларини ўрганиб, хал этиш учун чора – тадбирларининг белгиланиши барчани хайъратга солди. “ Биз яхшилик занжирнинг биримиз” шиори остида туманда киска муддатда ўз ечимини кутаётган муаммолар хал этилди. Бундан халкимиз хурсанд.
Яқинда кабул килинган “ Касаба уюшмалари тўгрсидаги “ Конун ижросини таъминлашда хокимлик ва касаба уюшмалари ҳамкорликда иш олиб борса касаба уюшмалари иш фаолияти янада жонланиб, инсонлар турмуш тарзи бунданда фаровон бўлишига эришамиз. Касаба уюшмалари қуйи бўғинлари билан биргаликда яхшилик занжирини бирга айлантиришимизда, ҳамманинг фаол бўлиши талаб этилади. Яқинда туман касаба уюшма фаоллари билан давра сухбатини ташкил этиш ниятим бор. Чунки ташкилот раҳбаридан кўра касаба уюшма етакчиси ишчи ходимларнинг ҳаётини яхши билади ва муаммо ечимини ҳам топади. Касаба уюшма етакчиларидан кўп нарсани ўрганса бўлади, чунки бу ташкилотда хаётни кўрган, тажрибали, обрў –эътиборга сазовар инсонлар борлигини, уларнинг мехнатсеварлигини ҳам биламан.
Ўйлайманки, келажакда касаба уюшмалари билан халқимиз турмуш тарзини янада яхшилашда ҳамкорлик ишларини кучайтириб, касаба уюшма ташкилотлари обрў- эътиборини оширишга ҳамда бўлиб ўтаётган хисобот -сайлов йигилишлари мазмунли ва самарали ўтишида бир биримизга кўмакдош бўламиз.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Р.Мирходжаев, Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Б.Ҳайдаров Дилфуза Ўраловага миннатдорчилик билдиришди.
Хоким билан бўлган учрашув касаба уюшма фаолларида яхши тассурот қолдирди.

 

И.Буриев   Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма Респеублика Кенгашининг Сирдарё вилояти буймча масъул ташкилотчиси

21.02.2020. йил

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!