Click to listen highlighted text!

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАВИЙ РУХИДА

               Ширин шахар ободонлаштириш бошкармаси касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот -сайлов йиғилиши очиқлик ва ошкоралик рухда ташкил этилди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси Маҳсуда Аликулова “Касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган даврдаги фаолияти буйича ҳисобот берди. Йиғилишда тафтиш комиссяси аъзоси Ирода Усмонованинг ҳам ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан ишчи -ходимлар Хужакулов М, Муродов Б, С.Бобоева, Г.Эшбоева, Кушбоев У, Усибоев А ва бошқалар ўз таклиф, истакларини билдиришди. Улар, хусусан ўз таклифларида касаба уюшма қўмитаси фаоллигини ошириш ва фаолиятини яхшилаш, санатория йўлланмаси нархини арзонлаштириш, ободонлаштириш бошқармасида ишлаётган аёлларнинг нафақа ёшига имтиёз бериш, тиббий кўрик учун ташкилот ёки бюджет маблағи ажратиш, каби таклифларни билдиришди.
Ҳисобот – сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитаси аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари , Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар Кенгаши конференциясига делегатлар муқобил асосида сайланди.
Касаба уюшма қўмтаси раиси этиб М.Аликулова, тафтиш комиссяси раислигига Ш.Ўсаров сайланди.
Ҳисобот – сайлов йиғилишида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Р.Мирходжаев, Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудири Б. Ҳайдаров , Сирдарё вилояти буйича масъул ташкилтчи И.Буриев касаба уюшма фаолияти билан боғлиқ, хал этиш зурур бўлган масалалар буйича фикрларини айтишди.
Ҳисобот – сайлов йиғилиши кун тартибидаги масалалар буйича карор қабул қилиниб, бир овоздан маъкулланди.
Шунингдек, Ширин шахар ободонлаштириш бошкармаси мехнат жамоаси йиғилишида жамоа шартномасининг 2019 йилдаги ижроси буйича бошкарма бошлиги М.Қодирова ва касаба уюшма қўмитаси раиси М.Аликуловалар ҳисобот беришди. Йиғилишда 2020-22 йиллар учун жамоа шартномаси кабул килинди.

 

И.Буриев,  Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш,
савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма РК Сирдарё вилояти буймча масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!