Касаба уюшма эътиборида
Ховос туманида 2022 йил 3-сентябр куни таьлим сохасида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб келаётган 55-60 юбилей ёшларини қаршилаётган касаба уюшма аъзолари ва фахрийлар билан бир пиёла чой устида маданий марифий тадбир ўтказилди. Тадбир халқ таълими бўлими ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши билан хамкорликда ўтказилди. Тадбир иштирокчиларини халқ таълими бўлими мудири М. Ширалиев, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами ва янги 2022-2023 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан қизғин муборакбод этишди. Таълим сохасида туб ўзгаришлар, ислохатлар бораётгани, ушбу ислохатларда ўзларининг самарали мехнатлари ва эришган ютуқлари билан муносиб хисса қўшаётганликларини алоҳида эътироф этишди. Тадбирда 46 нафар соҳадаги касаба уюшма аъзолари туман бўлинмаси Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Тадбир иштирокчиларини туман маданият бўлимининг хаваскор хонандалари ўзларининг куй қўшиқлари билан хушнид қилдилар. Тадбир сермазмун ва серфайз ўтди. Тадбир якунида нуроний, кекса педагог, Эл юрт хурмати ордени нишондори Суюнов Жуман Суюнович таълим соҳасида самарали меҳнат қилётган касаба уюшма аъзоларини табриклаб, янги ўқув йилида янги зафарларга эришларини, бунда касаба уюшмаси туман бўлинмаси билан доимо хамкорликда бўлишларини такидлади.