Click to listen highlighted text!

БОБУР ҒАЗАЛЛАРИ БЎСТОНИДА

Сирдарё вилояти Давлат Солиқ бошқармасида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг  533 йиллиги муносабати билан маънавият соати  бўлиб ўтди. 

Сирдарё вилоят тармоқ касаба уюшмаси масъул ташкилотчиси ташаббуси билан вилоят давлат бошқармасида ташкил этилган тадбирда 96 нафар ишчи-ходимлар ва Гулистон Давлат университети доценти, олим Равшанбек Маҳмудов  иштирок этди.

 Нотиқ Равшанбек Маҳмудов ўз маърузасида  Президентимиз раҳнамолигида миллий меросимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини кенг ёйиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  ватанни қўмсаб, унга бўлган  меҳр-муҳаббатини куйлаб битилган дурдона асарлари нафақат юртимизда, балки бутун дунё китобхонлари томонидан севиб мутолаа қилинмоқда. Шоирнинг машҳур “Бобурнома” асари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Мустақиллик туфайли буюк бобокалонларимизнинг олтин меросига улкан аҳамият қаратилаётир, – деди маърузачи ўз сўзида. – Бобур бобомизнинг ижодий мероси биз учун улкан маънавий хазинадир.  Ҳозирда телеэкранлар ва радио эфирлари орқали янграётган Бобурнинг ғазал ва рубоийлари, уни юксак санъат даражасига етказиб ижро этаётган ёшларимиз сони кўпайиб бормоқда. Бу бизни қувонтиради. Шу билан биргаликда баъзи ёшларимиз «оммавий маданиятга» кўр-кўрона эргашиб, «Авлиё Валентин куни» ёки «Севишганлар куни »ни байрам қилиб, кўча-кўйда ярашмаган қилиқлар қилиб юришлари биз катталарни ранжитади. Шу боис ҳам биз ёшларимизни ўз миллий ва маданий меросимиз асосида тарбиялашимиз даркор. Бу ҳақда яқинда юртбошимиз Ислом Каримов Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда  шоирнинг  ғазалларидан намуналар янгради. Худди шундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ташкилот ва корхоналарида ҳам бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!