Click to listen highlighted text!

МУҲИМ МАВЗУДА ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ

Айни пайтда мамлакатимизда пахта терими ташкил этилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятининг 8 та туманида пахта экини экилган ва терим жараёнлари сентябр ойида бошланди. Мазкур жараённи тартибли ташкил этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, айниқса, болалар меҳнатига қарши курашиш, терим учун белгиланган миқдордаги маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ берилишини назорат қилиш ишлари масъуллар томонидан амалга оширилаётир.
Сайхунобод туманининг “Холбўта ота” фермер хўжалиги пахта даласида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши вакили Эркин Бойниёзов, тармоқнинг вилоят кенгаши раиси Ином Шакиров бошчилигида ҳудуднинг 4 та сектор раҳбарлари, маҳалла раиси ва фаоллари иштирокида юзма юз мулоқот қилинди.
Ушбу хўжаликнинг 40 гектар майдонига пахта экилган ва бугун 43 нафар ҳашарчи теримни бошлашди.
Йиғилганларга мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, теримчилар учун яратилган дала шароити, ташкил этилган тоза ичимлик суви ва тушлик, терим пуллари ҳаққоний тўланиши ҳақида тушунтириш берилди. Мулоқот қатнашчиси бўлган туман халқ таълими бўлими вакили таълим муассасалари ўқувчиларининг ихтиёрий пахта теримига чиқишларини оодини олиш мақсадида уларнинг дарсдан бўш бўлган даврини қизиқарли машғулот ва спорт тўгараклари билан банд қилинганини маълум қилди.
Мажбурий меҳнат учун жавобгарлик қатъийлиги, ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин бўлган телефон рақамлари маълум қилинди. Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофлиги акс этган баннер ва флаерлар тарқатилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!