КАСАБА УЮШМАСИДАН МАМНУНМАН
1-октябр “Ўқитувчи ва мурабийлар куни” байрами муносабати билан Мирзаобод тумани халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари ходимлари ўртасида “Аёллар спартакидаси” мусобоқалари ўтказилди.
Спорт тадбирлари туманнинг 4 та умумтаълим мактаби ва 2 та мактабгача таълим ташкилоти аёллари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилиб, унда 380 нафар спортсевар ғолиблик учун курашди.
-Бизнинг 16-Давлат мактабгача таълим ташкилоти шу йилнинг апрел ойида ўз фаолияти бошлади. Жамоамизнинг 30 нафар ходими касаба уюшмасига аъзо бўлишди. Шу қисқа вақт ичида 17 нафар аъзога саёхат имконияти яратилди, 4 нафар ходимнинг фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди, қолаверса, 2 нафар эҳтиёжманд ходим фарзандларига моддий ёрдам берилди, -дейди Муҳайё Суярова. – Бугунги спорт тадбирининг аҳамиятли томони шундаки, ўқитувчи-тарбиячиларимизнинг байрамолди кайфиятини кўтарибгина қолмасдан хотин-қизларнинг келгусида саломатлигини тиклашда, спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини янада ортишига кўмаклашади.
“Аёллар спартакидаси” мусобоқалари якуни бўйича 184 нафар ғолибга таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, таълим фидойиларининг касб байрами муносабати билан Тошкент шахрига 38 нафар, Самарқанд шахрига 17 нафар, Жиззах вилоятида жойлашган Хўжамушкент зиёратгоҳига 21 нафар ва Зомин тумани тоғ бағрига 17 нафар жами 93 нафар ходимнинг жамоавий саёҳатлари ташкил этилди.
Баходир АХРОРОВ,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси Кенгаши раиси