Click to listen highlighted text!

БАРЧАГА МАНФААТЛИ ФАОЛИЯТ

             Ҳар қандай ишда инсон омили бирламчи бўлсагина барака ва унум бўлади. Касаба уюшмалари фаолиятини барчага манфаатли деб айтиш мумкин. Хусусан, Гулистон давлат университети ходимлари яратилган шароит ва меҳнат жамоасидан рози. Бу ҳақда 11-ноябрь-Касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил қилинган давра суҳбатида айтиб ўтилди. Унда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов, вилоят касаба ушмалари кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов иштирок этди.
           Қатнашчилар тизимдаги устувор вазифалар ижроси, унумли ташаббуслар, намунали фаолият эътирофи тўғрисида барафсил фикр алмашишди.
            -48 йилдан буён касаба уюшмасининг аъзосиман. Дастлаб талаба, сўнгра ўқитувчи сифатида ташкилотнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб келаётирман, -дейди университет рус тили ва адабиёти кафедраси доценти Саодат Кулбоева. – Айтишим мумкинки, касаба уюшмасининг нуфузи бугунгидек баланд бўлмаган. Сабаби, нодавлат ташкилот ходимлари учун алоҳида касб байрами куни белгиланиши, тадбирларнинг мамлакат бўйлаб кенг нишонланиши ва юқори савияда ўтиши сўзимнинг исботи бўла олади. Таълим муассасаси ходимлари касаба уюшмаси аъзоларининг кўпчилигини ташкил этади. Шунга мувофиқ уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш ва дам олдириш ишлари тўғри йўлга қўйилган. Бошланғич ташкилотимизнинг фаолиятини доимо юқори баҳолайман.
                 Давра суҳбатида аъзоларнинг савол ва таклифлари тингланди ва тегишли жавоблар берилди. Шунингдек, байрам муносабати билан фаоллар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Алижон МАМАРАСУЛОВ
Таълим ва фан ходимлари касаба
Уюшмаси Сирдарё вилояти масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!