Click to listen highlighted text!

ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ

              Вилоят Ички ишлар бошқармаси фаоллар залида ИИБ тизимидаги қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ва ота-оналар иштирокида “Суицид ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида маънавият тадбири бўлиб ўтди. 200 нафардан ошиқ ходимлар ва аҳоли қатнашган ушбу тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, вилоят имом-хатиби Мўминҳожи Усмонов, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти руҳшуноси Шоира Усмонова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Хайрулла Аминовлар сўзга чиқдилар.
Маърузачилар глобализация даврида ёш авлоднинг олдида пайдо бщлган таҳдидлар, хусусан, кейинги пайтда Россия ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида урфга кирган, ўсмирларни ўз жонига қасд ва суиқасдга бошловчи “Кўк кит” ва “Богатая узбечка” ўйинлари ҳақида, ушбу ўйинга қўшилиб қолган ўсмирлар психологияси, уларни қандай қилиб ушбу оқибати оғир йўлдан қайтариш, ота-оналарни фарзандларининг интернетга кириб, нималарни ўқиши, у ерда нималар билан шуғулланишлари билан қизиқишлари ҳақида гапирдилар. Диний экстремизм ва унинг ёшлар руҳиятига таъсири ҳақидаги воиз Мўминҳожи Усмоновнинг чиқиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир сўнггида намунали хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналарини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Зебо Ҳайдарова.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!