Click to listen highlighted text!

ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Маълумки, ижтимоий муҳофазага муҳтож, таълим муассасаси ва касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган ёшларни рағбатлантириб бориш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Касаба уюшмалари стипендияси ажратилади ва санаторийларга бепул йўлланмалар берилади.
Шаҳобиддин Норқулов Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультетининг 3-босқич талабаси. У кундузги таълим шаклида, тўлов шартнома асосида ўқиш билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол.
-Касаба уюшмалари стипендиати бўлганимни билганимда жудаям қувондим.Бу эътибор, ғамхўрликка янаям кўпроқ ўқиб, билим олиб, келгусида муносиб меҳнат билан жавоб қайтаришни дилимга тугиб қўйдим,- дейди талаба.
Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Салоҳиддин Махмудов мураккаб жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган. Энди у Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация тасарруфидаги санаторийлардан бирида ўз саломатлигини мустаҳкамлайди, бунинг учун унга касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан бепул йўлланма берилди.

ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши
ёшлар масалалари бўйича раис
маслаҳатчиси                                     Жамол Андақулов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!