Click to listen highlighted text!

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗГА 25 ЙИЛ : КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК?

     «Сирдарё ҳақиқати-Сирдарьинская правда» газеталари таҳририятида  «Асосий бош ғоя: ким эдигу ким бўлдик?» мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

     Тадбирда Гулистон шаҳар Никоҳ уйи директори  Гулҳаё Расулова, «Юрт истиқболи» ёшлар ахборот-маърифат маркази директори  Муқаддас Маликова, «Давр ёшлари» ва «Саломатлик сандиғи» газеталари бош муҳаррирлари Норинисо Қосимова ва Дилфуза Жарбековалар, шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдарова  ва 18 нафар таҳририят ходимлари иштирок этдилар.

           Тадбирни таҳририят бош муҳаррири Ж.Қосимов бошқариб борди.

   Дастлаб сўз олган Гулистон шаҳар Никоҳ уйи директори Гулҳаё Расулова ривожланиб бораётган фуқаролик жамияти, ҳамюртларимизнинг онгу тафаккури ижобий томонга ўзгараётганлиги, қонунчилигимизда қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг ижроси, ёшлар маънавияти ҳақида фикр юритди.

    –   Маълумки, қонунларни ҳурмат қилиш, улардан бохабарлик ва тўлиқ риоя этиш фуқароларнинг тўғридан тўғри бурчи бўлиб,  ҳуқуқий саводхонлик тарғиботи жамиятда муҳим ўрин тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдоси тўғрисидаги» қонуни жойларда кенг тарғибот этилаётганига қарамасдан, ҳали ҳамон одам савдоси қурбонлари учраб турибди, – деди ўз маърузасида«Юрт истиқболи» ёшлар ахборот-маърифат маркази директори  Муқаддас Маликова. – Бизнинг энг долзарб вазифамиз – ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришдан иборатдир. Токи ҳар бир фуқаромизда ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида билим ва кўникмалар пайдо бўлсин.

      Давра суҳбатида, шунингдек, жамият олдида турган долзарб масала – ўзлигимизни асраш, ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларни шарқона одоб-аҳлоқ қоидалари асосида тарбиялашнинг нечоғли муҳимлиги ҳақида сўз борди. Тадбир сўнгида таҳририят бош муҳаррири Жумабой Қосимов ва бошланғич касаьба уюшма қўмитаси раиси Холида Пардабоевалар маърузачиларга меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирдилар.

          Тадбир баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!