Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЛИДЕРИ

2010 йилда мактабда бўлиб ўтган ҳисобот –сайлов йиғилиши ҳалигача ёдимдан чиқмайди.Туман кенгаши раиси бўлиб ишлаётганимга эндигина бир йил бўлганди. Ҳисобот-сайлов йиғилишда иштирок этиш учун мактаб томон йўл олдим. Мени мактаб директори Насиба Суюнова илиқ қарши олди. Йиғилишни дарсга ҳалал бермаслик учун соат 15.00 га чақирганмиз. Ҳабарингиз бор, олдинги касаба уюшма қўмитаси раиси бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан бугун янги раис ҳам сайланади,-дея ўз фикр ва мулоҳозаларини мен билан ўртоқлашди.
Мактаб фаоллар залига чамаси 35 нафар ишчи ва ходим жамланган. Йиғилишни мактаб раҳбари олиб борди. Касаба уюшма ташкилотининг беш йиллик фаолияти тингланди ва унга қониқарли деб баҳо берилди.Ташкилий йиғилишда қўмита аъзолигига сайланган Соҳиба Жаббарова якдиллик билан мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимига сайланди.
Йиғилиш тугагандан кейин мен янги сайланган раис билан суҳбат қилдим. Унинг кўз-қарашларида бу жуда масъулиятли вазифа, уддалай олмармиканман деган ҳадик бор эди. Мен уни янги лавозим билан тарбириклаб, Сиз ҳаммасини уддалайсиз, сизга аъзолар якдиллик билан катта ишонч билдирди. Уларнинг ишончини оқлашда мен доимо сизга кўмакдошман,- деб далда бердим.
Мана шу воқеа бўлиб ўтганига ҳам 12 йилдан ошибди. ”Вақт оқар дарё” деганлари беъжизга айтилмаган экан.
Инсонда ўзига ишонч, ишига бўлган масъулият бўлсагина, албатта унинг натижаси ижобий бўлади. Касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланган Соҳиба қийинчиликлардан қўрқмади. Касаба уюшмаси ташкилоти низом ва тегишли меъёрий ҳужжатларини ўрганиш орқали касаба уюшмаси аъзоларига ҳар томонлама кўмак бериш, уларни ижтимоий,иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини жамоа шартномалари орқали ҳимоя қилишдан чарчамади. Етакчиликниниг сир асрорларини қунт билан ўрганиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг нашри бўлган “Ишонч” газетасида чоп этилаётган касаба уюшмалари фаолиятлари билан танишиб бориш орқали катта ҳаётий тажриба тўплади ва уларни ўз фаолиятига тадбиқ этиб борди. Мактаб маъмурияти унинг ташкилотчилик фаолиятни эътиборга олиб, касаба уюшма ташкилотига алоҳида хона ажратди.
Касаба уюшма қўмитаси раисининг фидокорона меҳнатлари зое кетмади.
Бугунги кунда 3- умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси нафақат тумандаги балки вилоят бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўз нуфузи ва салоҳиятга эга бўлган энг намунали ташкилот сифатида кенг жамоатчиликка танилди.
Доимо янгилликка интилиш, инсонларга наф келтиришдек улуғ мақсадни ўзига шиор қилиб олган Соҳибанинг фидокорона меҳнатлари кўп ўтмасдан ўз самарасини бера бошлади.
Ҳар икки йилда бир маротаба касаба уюшмалари тизимида ўтказиб келинадиган “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Йилнинг энг фаол ўқитувчиси” кўрик -танловларининг туман, вилоят ҳамда Республика босқичларида ҳам фаол иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритиб касаба уюшмасиниг ҳақиқий фидойиси ва жонкуярига айланди.
Жумладан 2019 йилда 3-умумтаълим мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик танловининг Сирдарё вилоят босқичида “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашамаси Кенгашининг 1-даражали дипломи ва қимматбаҳо совғаси билан мукофотланган.
Ушбу кўрик танловнинг Республика босқичида иштирок этган 3-умумтаълим мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси фахрли 2-ўринни эгаллаб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2-даражали дипломи ва рангли телевизор совғаси билан тақдирланган.
2019 йилда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар-касаба уюшмалари эъзозида” Республика кўрик танловининг 1-туман босқичида ҳамда танловнинг 2-вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган..
Бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, уларга санаторий йўллланмалари ажратиш, юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатларни уюштириш, маданий-маърифий ва спорт ишларини режа асосида ташкил этиш тизимли равишда йўлга қўйилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ушбу бошланиғч ташкилот раиси С.Жаббарова “Ибрат намунаси даражасидаги таянч бошланич касаба уюшма ташкилоти” дипломи билан тақдирланган.
У маънавий маърифий ишларнинг моҳир тарғиботчиси сифатида “Маърифат соатлари” тадбирларида, миллий урф-одатларимиз,анъана ва қадриятларимизни тиклаш,мустақиллигимизни асраб-авайлаш,юрт озодлиги ва Ватан ободлиги, миллатимиз келажаги йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини туман аҳолиси ва ёшларига,касаба уюшма аъзолари ўртасида тарғибот ташвиқот қилишда ҳам фаоллик намунасини кўрсатиб келмоқда
Унинг касаба уюшмаларидаги самарали меҳнатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва туман кенгаши томонидан муносиб тақдирланиб келинмоқда. Жумладан 2019 йилда унинг фиодкороона меҳнатлари инобатга олиниб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM” кўкрак нишлони билан тақдирланганлиги беъжиз эмас, албатта.
Фурсатдан фойдаланиб, Соҳибадек касаба уюшмасининг ҳақиқий жонкуярларини 11 ноябрь-“Касаба уюшмалари куни” билан самимий табриклайман ва келгусидаги ишларида зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
РАҲМАТ БИЛОЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!