Click to listen highlighted text!

КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ, ФАРОВОНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

   Мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозониши, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол  иштирокини таъминлаш  юзасидан қабул қилинган  Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 21 ноябрдаги 5-23 “с” ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 7-6 “с” қарорлари ижросини  таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча корхона, ташкилот ва муассасалари меҳнат жамоаларида ўтказилаётган “Маънавият соатлари”да соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, Конституциянинг мазмун-моҳиятини, халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Конституция – Бош қомусимиз”, “Ўзбекистон Конституцияси – барқарор Конституция” мавзуларида маърузалар ташкил этилмоқда.

         Шундай тадбирлардан бири “ЎзбекТелеком” АК вилоят филиали залида бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”  мавзусида ўтказилган давра суҳбатида “ЎзбекТелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ вилоят филиалларининг ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Улуғбек Таниқулов ҳамда маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

         Дастлаб З.Ҳайдарова Асосий Қомусимиз қабул қилиниши тарихи, унинг боблари ва бўлимлари, халқчиллиги ва демократик тамойилларга тўла мослиги, унда давлат ҳокимияти манбаи –халқдир деб белгилаб қўйилганлиги, инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганлиги, фуқароларнинг туғилгандан бошлаб эришадиган фуқаролик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳақида сўз юритди. Шу билан биргаликда Конституциямизга киритилган ўзгартишлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

         Шундан сўнг сўз олган У.Таниқулов яқинда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, унга киритилган янгиликлар  ҳақида батафсил маълумот берди.

  Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ш.Умаралиеванинг ХМТнинг Ўзбекистонда ратификация қилинган Конвенциялари, меҳнат қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунларига оид ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуларидаги маърузаларини  тингладилар.                                                                                                         

      Давра суҳбати қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!