Click to listen highlighted text!

АЪЗОЛАР МАНФААТИ КАФОЛАТЛАНГАН

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда тизимда узоқ йиллар ишлаган меҳнат фахрийлари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида кечган йиғилишда вилоят касаба уюшма раиси Рустамбек Турсунмуродов сўнгги йилларда касаба уюшмаси соҳасининг фаолият кўлами кенгайиб унинг нуфузи ортиб бораётгани, барча аъзолар манфаати тўлиқ кафолатланганини айтиб ўтди.
Тадбир давомида тармоқнинг икки нафар аъзосига байрам муносабати билан касаба уюшмалари тасарруфидаги сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар топширилди. Ховос туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихона тарқатувчиси Ихтиёр Аллаев “Кўхинур”, Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими кичик тиббиёт ходими Нафиса Жўраева “Умид гулшани” сиҳатгоҳида соғлиқларини тиклайдиган бўлди.
Шунингдек, тармоқнинг фахрий ва фаол аъзоларига байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.

Раъно АБДАЛИМОВА,
Соғлиқни сақлаш ходимлари
Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят
Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!