Click to listen highlighted text!

САМАРҚАНДДАН ЮРАГИМИЗ БОЙИБ ҚАЙТДИ…

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши 11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан тармоқ аъзолари бўлган 50 нафар ишловчи ходимнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатларини ташкил этди.
Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари тарихий маскан ва замонавий шаҳар қиёфасини кўриб, шонли ўтмишимиз тарихи билан яна бир карра танишишди. Регистон мажмуаси, Шоҳи Зинда, Бибихоним мақбараси, шунингдек, яқинда бунёд этилган Боқий шаҳар мажмуаси билан танишишди, саёҳат завини туйишди.
Саёҳат барчада унутилмас таассурот қолдирди, -дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ходими Равшан Қувонов. – Саёҳат инсонга маънавий озуқа беради. Айниқса, соҳа ходимларининг бир жамоа бўлиб саёҳатга чиқиши, мамлакат тарихи ва янгиланиш ўзгаришлари билан танишиши юракларни бойитади.

Алишер ТОЖИЕВ,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва
жамоат хизмати ходимлари
касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!